Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияда болалар майдончаси остидан Иккинчи жаҳон урушига оид 150 дан ортиқ бомба топилди
Мутахассислар қазиш ишларини давом эттирмоқда. Ҳудудда янада кўпроқ снарядлар топилиши мумкин, чунки илгари у ерда ҳарбий полигон бўлган.
Буюк Британиянинг Нортумберленд Миллий боғида қурилиш ишлари олиб борилаётган пайтда бомбалар топилди. Маълум бўлишича, улар шу пайтгача болалар ўйин майдончаси ҳудудида ётган бўлган. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Полиция “металл жисм” ҳақида дастлабки маълумотларни январ ойи бошида олганди. Шундан сўнг ходимлар хабарни текшириб, илгари бу жойда ҳарбий машғулот майдони бўлганини аниқлади.

“Скотс-паркда ер қазиётган ишчилар бизга қўнғироқ қилишди”, — деди полиция ходимлари. “Улар металл буюм топгани ҳақида хабар берди. Бу эски миномёт снаряди бўлиши мумкинлиги тахмин қилинаётганди”.
Ушбу ҳодисадан сўнг қурилиш ишлари тўхтатилди. Офицерлар портловчи моддаларни зарарсизлантириш гуруҳи билан бирга воқеа жойига етиб келди. Мутахассислар топилган буюм Иккинчи жаҳон уруши даврига оид ўқув жиҳози эканини тасдиқлаб, бомбаларни парк ҳудудидан олиб чиқиб кетди.

Сўнгра Мудофаа вазирлиги ҳудудни тўлиқ текширувдан ўтказди, натижада ҳар бирининг оғирлиги 5 кг бўлган яна 65 та бомба аниқланди. Қидирув ишларидан кейинги кун мутахассислар бошқа ҳудудларни ҳам ўрганиб чиқиб, қўшимча 90 та бомба топишди.
Мутахассислар қазиш ишларини давом эттираётгани ва янада кўп бомба топилиши кутилаётганини айтмоқда.
“Ҳали бутун боғнинг фақат учдан бир қисмини тозаладик, шунинг учун бомбалар кўмилган бошқа чуқурни ҳам топишимиз мумкин”, — деб таъкидлади ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025