Андижонда аёл эри томонидан пичоқлаб ўлдирилди
Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қотиллик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Фото: ИИБ
Андижон вилояти, Олтинкўл туманида эр ўз хотинини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Қайд қилинишича, 5 февраль куни фуқаро С.М. шаърий никоҳидаги турмуш ўртоғи Ж.М. билан ўзаро жанжал оқибатида уни пичоқлаб, қасддан ўлдирган.
Ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қотиллик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва С.М. процессуал тартибда ушланиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Таъкидланишича, жиноят иши бўйича тергов харакатлари алоҳида назоратга олинган, ишга оид барча ҳолатлар текширилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Мавзуга оид

10:06
Андижонда Equinox ва тез ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ рўй берди

07:52 / 11.05.2025
Қирғизистондаги зилзила кучи водий вилоятларида ҳам сезилди

16:04 / 10.05.2025
Хитой Андижонда автомобил эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариши мумкин

08:31 / 09.05.2025