Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорлар ер солиғидан озод этилиши мумкин
Янги қонун лойиҳаси билан 2030 йил 1 январга қадар паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини (экин майдонларидан ташқари) тўлашдан озод этиш белгиланмоқда.
Қонунчилик палатаси мажлисида паррандачилик соҳасини ривожлантириш, болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилиниб, концептуал жиҳатдан қабул қилинди.
Мазкур қонун лойиҳаси билан 2030 йил 1 январга қадар паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини (экин майдонларидан ташқари) тўлашдан озод этиш белгиланмоқда.
2027 йил 1 январга қадар бўлган даврда эса Касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳлари бино-иншоотлари ва ер участкаларини ижарага беришдан олган даромадлари бўйича фойда солиғи, шунингдек, ижарага берилган объектлари ва улар эгаллаган ер участкалари бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод этилиши назарда тутиляпти.
Депутатларнинг қайд этилишича, ушбу қонун лойиҳаси қабул қилиниши паррандачилик корхоналари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, болаларга яратиладиган шарт-шароитларни яхшилаш, болаларни соғломлаштириш ва ақлий ривожлантириш бўйича ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
11:34 / 26.05.2025
Масофавий солиқ текширувини ўтказиш тартиби жорий этилади
10:41 / 26.05.2025
Маркировка бўйича солиқ инспекцияси ташкил этилади
14:25 / 21.05.2025
Паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзлари берилмоқда
13:49 / 24.03.2025