Учта вилоятда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Аниқланган учта ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Прокуратура департаменти
Самарқанд, Наманган ва Андижон вилоятларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “N.B.” МЧЖга қарашли клиника раҳбари, муқаддам судланган С.Х. тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 194,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда фуқаро Т.А. “Дамбоғ” МФЙ ҳудудидаги новвойхонасида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 176,7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Департаментнинг Хўжаобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Н.Я. “Мустақиллик” МФЙ ҳудудидаги хонадонида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 100,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

12:03 / 19.04.2025
“120 тезликда тормоз ишламай қолди” – Наманганда икки ўқувчи ижарага олинган Spark’да ЙТҲга учради

17:56 / 18.04.2025
Самарқанд—Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади

09:04 / 18.04.2025
40 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи моддани олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди

21:44 / 17.04.2025