Ўзбекистон | 13:18 / 17.02.2025
1240
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда «Топография» маълумотлар базаси яратилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятини геоахборот билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

«Топография» маълумотлар базаси яратилмоқда. 2025 йил 1 июлдан бошлаб:

  • республика ҳудудида мулкчилик шаклидан қатъи назар, қурилиши тугалланган барча объектларда ижровий топографик тасвирга олиш жараёнлари бажарилади ва «Топография» маълумотлар базасига киритилади;
  • идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ташкилотлар ва корхоналар томонидан амалга оширилган йирик масштабли топографик тасвирлар ва режалар маълумотлар базасига киритилади;
  • маълумотлар базасига киритилмаган топографик режалардан фойдаланилган ишчи лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказишга йўл қўйилмайди;
  • маълумотлар базасига киритилган ижровий топографик тасвирлари мавжуд бўлмаган қурилиш ва (ёки) реконструкцияси тугалланган объектлар фойдаланишга қабул қилинмайди.

Ҳужжат билан шунингдек:

  • Шаҳарсозлик фаолиятини геоахборот билан таъминлаш учун марказлаштирилган топографик маълумотлар базасини яратиш ва юритиш қоидалари;
  • Йирик масштабли топографик режалар учун шартли белгилар классификатори тасдиқланмоқда.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид