Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кувайт Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
Al Imtiaz Investment Group компанияси ижрочи директори билан учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Кувайтга расмий ташрифи ишбилармонлик дастури давомида Al Imtiaz Investment Group компанияси бошқаруви аъзоси ва ижрочи директори Фузи Холид бин Эсса билан учрашув бўлиб ўтди.
Al Imtiaz Investment Group гуруҳи 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, активларни бошқариш, кўчмас мулк, соғлиқни сақлаш, саноат ва молия соҳаларига сармоя киритишга ихтисослашган.
Кувайт компаниясининг озиқ-овқат етиштириш, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек, кўчмас мулк объектларини қуриш бўйича ташаббуси қўллаб-қувватланди.
Мавзуга оид

10:12 / 20.05.2025
Ўзбекистонда яна уч давлат фуқаролари учун визасиз режим белгиланди

15:12 / 15.05.2025
Еврокомиссия Pfizer билан вакциналар бўйича ёзишмалар ишида ютқазди

13:10 / 13.05.2025
Кувайтлик шифокорлар Қорақалпоғистонда жарроҳлик амалиётларини ўтказди

11:00 / 12.05.2025