Тошкент йўлларида қайрилиб олиш жойидан олдин чизилган янги йўл чизиқлари ўчириб ташланмоқда
ИИВ ЙҲХБ пойтахт йўлларида пайдо бўлган янги турдаги чизиқлар ўчириб ташланаётганини маълум қилди. Идорага кўра, бунга ижтимоий тармоқ фаоллари ва жамоатчилик аъзоларининг муҳокамалари сабаб бўлган.

Фото: Видеодан кадр
«Халқаро тажриба, экспертларнинг таклифига биноан Тошкент шаҳар кўчаларида чизилган йўл ётиқ чизиқлари, яъни қайрилиб олиш жойидан аввал чизилган чизиқлар ижтимоий тармоқ фаоллари, жамоатчилик аъзоларининг муҳокамаларига сабаб бўлгани боис Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбарияти томонидан ўрганилиб, ушбу чизиқлар ўчирилмоқда», — дейилади ЙҲХБ хабарида.
Мавзуга оид

16:42
Тошкентдаги омборхонада юз берган катта ёнғин ўчирилди

21:59 / 13.05.2025
Тошкентда ўқишга киритиб қўйиш учун 48 млн сўм сўраган шахс ушланди

19:08 / 13.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади

09:50 / 09.05.2025