Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Акциядорлик жамияти ходимларига акция сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуқ берилади
Акциядорлик жамиятларида веб-сайтлар мавжуд бўлишининг мажбурийлиги тўғрисидаги ва улар томонидан ахборотнинг ошкор этилиши борасида қўйилган талаблар соддалаштирилади.
Сенатда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун маъқулланди.
Мазкур қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Жумладан, акциядорларнинг дивидендлар тўланишига доир ҳуқуқлари мустаҳкамланиб, акциядорлик жамиятлари ходимларига акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуқ берилади.
Акциядорлик жамиятларида веб-сайтлар мавжуд бўлишининг мажбурийлиги тўғрисидаги ва улар томонидан ахборотнинг ошкор этилиши борасида қўйилган талаблар соддалаштирилади.
Шунингдек, фонд биржаларининг фаолиятини тартибга солиш Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг зиммасига юклатилмоқда. Энди мазкур ташкилот электрон тижорат соҳасида ваколатли орган этиб белгиланмоқда.
Қонуннинг қабул қилиниши капитал ва суғурта бозорларини, электрон тижорат соҳаси ҳамда мазкур соҳаларда фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
12:23 / 28.05.2025
Ҳайвонларни идентификация қилиш жараёнлари тартибга солинади
16:22 / 01.05.2025
Ерости сувларидан ҳисоблагичсиз фойдаланганда солиқ тўлови беш баробар оширилади
16:21 / 30.04.2025
Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди
13:00 / 30.04.2025