Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йўлларда дрифт қилиш, йўлакларни «шахмат» каби алмаштириш – «права»дан маҳрум бўлишга сабаб бўлади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга «йўл безорилиги» ҳақида янги 128-10-модда қўшилди. Унда транспорт воситалари ҳайдовчиларининг бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатига қасддан тўсқинлик қилиш ҳолатлари учун жавобгарлик белгиланган. Ушбу норма 21 февралдан кучга кирди.
20 феврал куни йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритилди. Мазкур қонун билан МжтКга «Йўл безорилиги» деб номланган янги 128-10-модда қўшилди.
Унга кўра, йўл безорилиги, яъни:
- транспорт воситалари ҳайдовчиларининг бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатига қасддан тўсқинлик қилиши;
- ҳаракатланиш бурчагини ва (ёки) тезлигини сақлаган ҳолда транспорт воситасини сабабсиз сирпантириши (дрифт);
- ўз йўналишида ҳаракатланиш бўлагини сабабсиз кескин равишда уч ва ундан ортиқ марта узлуксиз ўзгартириши (бундан махсус ажратилган жойларда содир этиш мустасно);
- ёки йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланишига таҳдид солувчи ёхуд транспорт воситасида йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан ҳурматсизликда ифодаланган бошқа хатти-ҳаракатларни намойишкорона содир этиши
- транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилдан 2 йилгача муддатга маҳрум қилиб, БҲМнинг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс томонидан содир этилган бўлса, БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима солишга ёки 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Мавзуга оид
17:15 / 05.03.2025
Фуқароларни меҳнат шартномаси тузмасдан ишга олганлар йирик миқдорда жаримага тортилиши мумкин
16:42 / 25.02.2025
Ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинганлар профилактик ҳисобга олинади
07:10 / 13.12.2024
Икки ҳудудда фуқароларга “права” олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
16:58 / 11.12.2024