2 гектар ерни 300 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Андижон вилоятида ўтказилган “Тозалаш“ комплекс тезкор-профилактик тадбирларида бир қатор жиноятларга чек қўйилди.

Фото: Видеодан кадр
ИИВ хабарига кўра, вилоят ҳудудида олиб борилган тадбирлар доирасида 106 та жиноий, 596 та маъмурий, жами 702 та ҳолат аниқланди. 117 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган бўлса, 633 нафар шахсга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди. 39 та жиноят фош этилиб, 30 нафар қидирувдаги шахслар ушланди. 1123 нафар шахс расмий огоҳлантирилди.
Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Хўжаобод туманида яшовчи шахс 2 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб беришни айтиб, эвазига 300 минг доллар талаб қилган. У келишилган пуллардан 50 минг долларни олган вақтида ушланган.
Яна бир ҳолатда, 1967 йилда Андижон шаҳрида туғилган шахс яшаш уйи ертўласида гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди. 2 кг 37 грамм марихуана ва 86 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотишни кўзлаб сақлаб келаётганлиги фош этилди.
Ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирувчи-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

22:07 / 29.04.2025
Шуҳратбек Абдураҳмонов Баҳодирлар ўйинларининг Осиё федерацияси президенти этиб сайланди

21:45 / 29.04.2025
Янгиланган йўлак ва перронлар, бузиладиган аэровокзал – Андижон халқаро аэропортидан репортаж

11:02 / 29.04.2025
Андижонда Қирғизистон билан боғловчи яширин туннел қазиганларга ҳукм ўқилди

21:57 / 26.04.2025