Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шерзод Асадов Қозоғистоннинг етакчи ОАВ ҳолдинги асосчиси билан учрашув ўтказди
Президент матбуот котиби Alash Media Group ҳолдинги асосчиси ва бош директори Зауре Казибаева билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Қозоғистоннинг Tengrinews, Massaget, «Вести», Juldiz FM, Tengri FM ва бошқа кўплаб етакчи оммавий ахборот воситаларини бирлаштирган Alash Media Group ҳолдинги асосчиси ва бош директори Зауре Казибаева билан учрашув ўтказди.
Учрашувда икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон—Қозоғистон муносабатлари мисли кўрилмаган даражага кўтарилгани мамнуният билан қайд этилди.
Асадовнинг ёзишича, самимий руҳда ўтган учрашувда медиа соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга оид масалаларнинг кенг доираси батафсил муҳокама қилинган. Бу қардош халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилиши ҳақида якдил фикр билдирилган.
«Оммавий ахборот воситаларимизга қўшма лойиҳаларни амалга оширишда, жумладан, контент алмашиш, пресс-турлар уюштириш, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг бой тарихий ва маданий меросини халқаро миқёсда илгари суришда уларга ҳар томонлама кўмаклашишга келишиб олдик», — деб ёзади президент матбуот котиби.
Мавзуга оид
18:12 / 03.05.2025
Жамиятда журналист меҳнати ҳурмат қилинадиган муҳитни сақлаб қолиш муҳим — Шерзод Асадов
16:11 / 17.04.2025
Бугун Фарғона водийси «порох бочкаси» эмас – Президент матбуот котиби
17:36 / 07.02.2025
Шерзод Асадов Президент администрацияси штат бирликлари қисқараётгани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди
20:42 / 05.02.2025