Ободонлаштириш бошқармасига тегишли бинода электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
Қашқадарёда ободонлаштириш бошқармасига тегишли бинода электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди.

Фото: Ўзэнергоинспекция
“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, ҳолат “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида аниқланган. Касби туман ободонлаштириш бошқармасига тегишли бинонинг электр қурилмалари ҳеч қандай шартномасиз электр тармоғига уланган бўлган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 263,9 млн сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Мавзуга оид

09:14 / 05.04.2025
Электр тармоқлари корхонаси ходими 1 млрд сўмлик электрни талон-торож қилди

08:24 / 26.03.2025
Ўзбекистонда биринчи рақамли электр станцияси қурилиши якунланди

16:55 / 17.03.2025
Коммунал ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги вазифалар белгилаб олинди

16:13 / 14.03.2025