Самарқанд вилоятида яна икки туман ҳокимлари ўзгарди
Махсуд Буранов Нуробод туманига, Қаюм Хушбақов эса Пахтачи туманига ҳоким этиб тайинланди.
Самарқанд вилоятининг яна икки тумани — Нуробод ва Пахтачи туманларига янги ҳокимлар тайинланди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, Махсуд Эркинович Буранов Нуробод тумани ҳокими бўлди.

У бунга қадар «Агробанк»нинг вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.
Буранов янги лавозимда 2022 йил октябридан буён ишлаб келаётган Сирожиддин Бердиқулов ўрнини эгаллади.
Қаюм Норбекович Хушбақов эса Пахтачи тумани ҳокими этиб тайинланди.

У бунга қадар вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳ раҳбари вазифасида ишлаган.
Хушбақов янги лавозимда 2019 йил майидан буён ишлаб келган Музаффар Ҳамдамов ўрнини эгаллади.
Бундан аввалроқ Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида ҳам ҳоким ўзгаргани, бу лавозимни Хуршид Назаров эгаллагани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид

12:31 / 10.04.2025
Нурободда машинасини стадионда одамлар устига ҳайдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

09:50 / 10.04.2025
Самарқандда эркак машинасини стадионда одамлар устига ҳайдади

17:07 / 07.04.2025
Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими бўлди

20:07 / 18.03.2025