Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда Ўзбекистон фуқароларига АҚШга юборишни ваъда қилаётган фирибгарлар кўпайди — Бош консулхона
Шу каби фирибгарлар тузоғига тушган ўзбекистонлик аёл фарзанди билан Африка ва Лотин Америкаси давлатларида оғир аҳволда қолгани маълум қилинди.
Сўнгги вақтларда Туркия ҳудудида айрим тоифадаги жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон фуқароларига йирик пул маблағлари эвазига АҚШга доимий яшашга юбориш, шунингдек, Европа мамлакатларининг визаларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиш орқали фирибгарлик жиноятларининг содир этилиши ҳолатлари кўпаймоқда, деб хабар беради Истанбулдаги Бош консулхона.
Қайд этилишича, бу тоифадаги шахсларга ишонган фуқаролар жиддий муаммоларга дуч келиб, уларнинг кўрсатмаси билан турли хорижий давлатларга, асосан Осиё ва Африка давлатларига бориб, у ерда сарсон-саргардон бўлмоқда.
«Куни-кеча АҚШга кетиш илинжида фирибгарлар тузоғига тушиб, Африка ва Лотин Америкаси давлатларида фарзанди билан оғир аҳволда қолган яна бир аёл ватандошимиз Бош консулхона ёрдамида Ўзбекистонга юборилди», — дейилади хабарда.
Бош консулхона ноқонуний миграциянинг жиддий оқибатларини эслатиб ўтди:
- пул маблағларингизни фирибгарлар ўзлаштириб юбориши;
- ҳужжатларнинг ноқонуний йўл билан олиб қўйилиши;
- чет элда ҳужжатсиз қолиб, ҳуқуқий муаммоларга дуч келиш;
- жиноий жавобгарликка тортилиш;
- депортация ёки узоқ муддатли тақиқларга учраш.
«АҚШга ёки Европа мамлакатларига қонуний йўл билан чиқиш учун фақат расмий ваколатли идораларга мурожаат қилинг. Ҳеч кимга визани ёки АҚШга ноқонуний ўтишни ваъда қилиб, пул талаб қилаётган шахсларга ишонманг. Шахсий ҳужжатларингизни бегона одамларга топширманг», — дея таъкидланади огоҳлантиришда.
Аввалроқ Туркиядаги ўзбекистонликлар катта пул ваъда қилаётган жиноий гуруҳлар ҳақида огоҳлантирилган эди.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025