Электрдан ўғринча фойдаланиб келган фермер хўжалиги аниқланди
Қашқадарё вилоятида фермер хўжалиги ўзбошимчалик билан электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

Фото: Ўзэнергоинспекция
“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, ҳолат “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида аниқланган. Косон тумани “Шербек” МФЙда жойлашган “У.А.Ҳ.” фермер хўжалиги сув насос қурилмаларига уланиб ҳеч қандай ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 222,9 млн сўмлик зарар етказгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Мавзуга оид

09:32 / 19.04.2025
Март ойида 20 млрд сўмдан ортиқ электрдан ноқонуний фойдаланилди

11:56 / 16.04.2025
Тошкентнинг айрим ҳудудларида 4 кун давомида электр энергиясида узилишлар кузатилади

12:07 / 08.04.2025
2,1 млрд сўмлик электрни ноқонуний ишлатган клиника аниқланди

09:14 / 05.04.2025