Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко картошка нархининг ошишига алоқадор барчани «ҳайдашни» талаб қилди
Беларусда маҳаллий картошка нархи 2025 йилнинг дастлабки икки ойида 10 фоизга қимматлашган. Александр Лукашенко картошка нархининг бундай ўзгараётганидан норозилигини билдирди.
Беларус президенти Александр Лукашенко маҳаллий картошка нархи 2025 йилнинг дастлабки икки ойида 10 фоизга қимматлашганидан норози. У нархларни тартибга келтириш ва бунга алоқадор барчани «ҳайдаш»ни талаб қилди.
«Бу раҳбарларнинг ҳаммасини ҳайдаш керак. Етарли миқдорда картошка етиштира олмаймиз. Картошка нархи икки ойда 10 фоизга қимматлашди. Нима биз керакли миқдорда картошка етиштириб, ертўлада сақлаб, кейин аҳолига сота олмаймизми?» — дейди Беларус президенти нархларни тартибга келтириш масалаларига бағишланган йиғилишда.
Александр Лукашенко наҳотки картошка етиштиришдан кўра, уни импорт қилиш арзонга тушаётгани тўғрисидаги саволни ўртага ташлади. «Шундайми? Бу тартибсизлик! Бу қанақа тартибга солиш, коррупция бу», — дея таъкидлайди Беларус президенти.
Белстат маълумотларига кўра, 2024 йил давомида мамлакатда картошка нархи 31,2 фоизга қимматлашган. Ҳозирда Беларус дўконларида картошка нархи 60 Россия рубли атрофида (8600 сўм). Ўтган йилнинг декабрида Беларус ҳукумати картошка экспортига вақтинча лицензия тартибини жорий этганди. Ушбу чора мавсумлараро даврда ички бозорда етарли миқдорда маҳсулот бўлишини таъминлаши керак эди.
Мавзуга оид
12:14 / 24.05.2025
Ғойиб бўлган Беларус мухолифат спикери махсус хизматлар билан алоқада гумонланяпти
19:20 / 19.05.2025
Литва Беларус устидан БМТ Халқаро судига даъво киритди
20:28 / 07.05.2025
Лукашенко 8 минг маҳкумга амнистия қўллаш тўғрисидаги қонунни имзолади
10:14 / 01.05.2025