Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 27 феврал куни суд фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан бутунлай воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” концепцияси амалга оширилади. Бунинг учун Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилади. У судларга зарур бўлган ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар яратиш, сунъий интеллектни жорий этиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланади.

Тадбиркорлик субъектлари билан судлар ўртасида электрон маълумот алмашиш йўлга қўйилади. Ишларни кўриб чиқиш тезкорлиги ошади.
Давлат раҳбари бунинг учун судлар ва барча алоқадор ташкилотларнинг ахборот тизимлари интеграцияси муҳимлигини, қулайликларни одамлар сезиши кераклигини таъкидлади.

Бу ишларни кенгайтириш, ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларини судлар билан самарали боғлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Мавзуга оид
12:02 / 24.05.2025
«Сизга ачинаман, жаноблар!» – Абдураҳмон Ташановнинг шу номли пости камситиш деб топилди
09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
11:53 / 22.05.2025
Айрим низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади
09:31 / 21.05.2025