Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент, Фарғона, Бухоро, Андижон ва Самарқандда кўптармоқли клиникалар қурилади
Президент ҳузурида ўтказилган тақдимотда айтилишича, ҳудудлардаги марказий шифохоналарда тиббиёт билан боғлиқ бўлмаган хизматлар хусусий секторга ўтказилади.
Президент Шавкат Мирзиёев 28 февраль куни ижтимоий соҳада давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини самарали ташкил қилишга оид тақдимот билан танишди.
Тақдимотда тиббиёт, таълим, маданият ва спорт йўналишларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Осиё тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Европа тараққиёт ва тикланиш банки ҳамда бошқа ҳамкорлар билан биргаликда соғлиқни сақлаш соҳасида жами қиймати 1,2 миллиард долларлик 5 та, мактабгача ва мактаб таълими соҳасида 745 миллион долларлик 6 та ҳамда олий таълим соҳасида 100 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириш чоралари белгилаб олинди.
Хусусан, Тошкент, Фарғона, Бухоро, Андижон ва Самарқанд шаҳарларида кўптармоқли замонавий клиникалар қурилади. Ҳудудлардаги марказий шифохоналарда тиббиёт билан боғлиқ бўлмаган хизматлар хусусий секторга ўтказилади.
Маданият ва спорт соҳаларидаги айрим фаолиятларга хусусий секторни жалб қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ҳозирги кунга қадар 43 та маданият маркази хусусий секторга берилган бўлиб, яна қўшимча 127 тасини бериш имконияти аниқланган.
Шу каби бўш турган бассейн, спорт зали ва майдонларини ҳам янгилаб, соғломлаштириш хизматларини кенгайтириш зарурлиги қайд этилди. Бунинг учун маданият ва спорт иншоотларини соддалашган тартибда хусусий шерикликка бериш таклифи илгари сурилди.
Давлат раҳбари ижтимоий соҳадаги вазирликлар ҳамда маҳаллий ҳокимликларга тегишли объектлар кесимида “йўл хариталари”ни тасдиқлаб, ижросини таъминлаш, хусусий шериклик лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича топшириқлар берди.
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
12:30 / 27.05.2025