Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларига бош имом-хатиблар тайинланди
28 феврал куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ўтказилган йиғилишда ташкилий масалалар кўрилди. Хусусан, Сурхондарё, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятлари бош имом-хатиблари лавозимидан олиниб, янги вакиллар тайинланди.
28 феврал куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Сурхондарё, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятларида фаолият юритаётган туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида видеомулоқот йиғилиши бўлиб ўтди. Идора матбуот хизматининг хабар беришича, йиғилишда ташкилий масалалар кўрилган.
Хусусан, Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар домла Сайфуддинов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилиб, Термиз шаҳридаги «Ҳаким Термизий» жоме масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди.

Термиз шаҳри бош имоми ва «Мангузар» жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган Расулжон домла Абдуллаев Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифасига тайинланди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани «Олтинтепа» масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаб келаётган Аҳмадхон қори Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби этиб тайинланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили вазифасини вақтинчалик бажариб келган Ёқубжон домла Мансуров бош имом-хатиб ўринбосари ва Самарқанд тумани «Хўжа Аҳрори Валий» жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида қолдирилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакили Жасурбек домла Раупов ҳам ўз ихтиёри билан лавозимидан озод этилиб, Зангиота туманидаги «Зангиота» жоме масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди.

Тошкент тумани бош имоми ва мазкур тумандаги «Ҳасанбой ота» жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Дониёр домла Икромов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.
Мавзуга оид
16:09 / 03.05.2025
2025 йилги Ҳаж мавсуми қачондан бошланиши маълум қилинди
20:00 / 28.12.2024
Тўй ва бошқа тантаналар риё ва исрофга тўлди - Ўзбекистон мусулмонлари идораси
22:23 / 23.04.2024
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ислом олами уюшмаси Олий Кенгашига қабул қилинди
14:57 / 08.01.2024