Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
3 март куни аксарият ҳудудларда қор ёғиши кутиляпти
Ўзгидромет эртага, 3 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-4 даража совуқ, кундузи 0-2 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, Устюртда кечаси 15-20 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, Навоий вилояти шимолида кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи -2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Мавзуга оид
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025
Ғарбдан келадиган совуқ антициклон юртимизга салқинликни олиб келади
18:42 / 13.05.2025
Бу ҳафта бизни май учун рекорд иссиқ кутмоқда — Эркин Абдулаҳатов
21:59 / 10.05.2025