Трамп инглиз тилини АҚШнинг расмий тилига айлантирди
Мамлакатнинг 30 дан ортиқ штати аллақачон инглиз тилини расмий тил сифатида тан олган. Аммо федерал даражада АҚШнинг расмий тили биринчи марта тасдиқланмоқда.

Фото: Getty images
Президент Доналд Трамп инглиз тили АҚШнинг расмий тили сифатида тан олинадиган фармонни имзолади. Бир вақтнинг ўзида Трамп Билл Клинтоннинг инглиз тилини яхши билмайдиган инсонларга давлат хизматларини кўрсатиш мажбуриятига оид фармонини бекор қилди.
«Инглиз тилининг тан олиниши нафақат ўзаро алоқани енгиллаштиради, балки умумий миллий қадриятларни мустаҳкамлайди, шунингдек, янада яхлит ва самарали жамиятни яратиш имконини беради», — дейилади фармон матнида.
АҚШнинг 30 дан ортиқ штати аллақачон инглиз тилини расмий тил сифатида тан олиб бўлган. Аммо федерал даражада АҚШнинг расмий тили биринчи марта тасдиқланмоқда.
Ҳукуматнинг 2019 йилги маълумотларига кўра, АҚШнинг қарийб 68 миллион аҳолиси ўз уйларида инглиз тилида гаплашмаган. Уларнинг аксарияти — 40 миллиондан ортиғи испан тилида мулоқот қилган.
Доналд Трамп Билл Клинтоннинг 2000 йилдаги федерал бюджетдан молиялаштириладиган барча ташкилотларга инглиз тилини билмайдиган инсонлар учун шароит яратиш мажбуриятини юкловчи фармонини бекор қилди. Энди идоралар бошқа тилда хизмат кўрсатиш ёки кўрсатмасликни ўзлари мустақил белгилайди. Январ ойида Доналд Трампнинг инаугурацияси ўтказилганидан кейин Оқ уй расмий сайтининг испан тилидаги версияси ёпиб қўйилган эди.
Мавзуга оид

00:42
АҚШ ва Украина молия вазирлари даражасида нодир металлар бўйича битимни келишиб олди

20:53 / 11.03.2025
Трамп Канададан пўлат ва алюминий импортига 50 фоизгача қўшимча божлар жорий этади

19:53 / 11.03.2025
Европа нимадан қўрқмоқда: минтақа ўзини ҳимоя қила оладими?

19:47 / 11.03.2025