Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ҳам маънавий, ҳам ҳуқуқий жиҳатдан Украинага ёрдам бериш мажбуриятига эга — сиёсатшунослар
Доналд Трамп Украинага ёрдамни савол остига олиш билан АҚШнинг Будапешт келишуви билан зиммасига олган мажбуриятидан бўйин товлаяпти.
Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастурида сиёсатшунослар Украина хавфсизлиги учун масъулиятни олган давлатлар зиммасидаги бурч ҳақида сўз юритишди.
Маълумот учун, 1994 йил 5 декабрда Украина, Россия, Буюк Британия ва АҚШ етакчилари Будапешт меморандумини имзолаган. Бу ҳужжат асосида Украина Ядро қуролини тарқатмаслик шартномасига қўшилган, совет ядро қуроллари Россияга қайтарилган, бунинг эвазига Россия, Британия ва АҚШ Украинага хавфсизлик кафолатларини берган.
АҚШ Украинага ёрдам беришга мажбурми?
Камолиддин Раббимов: Бу ерда Американинг маънавий ва ҳуқуқий мажбуриятлари бор. Совет иттифоқи қулагандан кейин, иттифоқнинг ядровий қуроллари учта республикада мавжуд эди. Россия Федерациясидан ташқари, Украина ва Қозоғистонда. Агар Украинадаги ядровий арсенал сақлаб қолинса, Украина дунёда учинчи катта ҳарбий ядровий арсеналга эга давлат бўларди. Каллаклар сони бўйича Франция ва Англиядан олдинроқда турган бўлиши мумкин эди, чунки Англияда, Францияда икки юз, икки юз элликтадан ядровий ракета бор, Украинада уч юзта бўларди.
Клинтон яқинда берган интервюсида мен қилган ишимдан пушаймонман деди. Мен жуда катта хато қилганман деди. Таҳлилчилар 1992 йилдаги мақолаларида айтган: “Украинадан атом бомбасини олиб қўйманглар, бу эртага Украинага муаммо бўлади” деган эди. Чунки Россия ҳамла қилади ёки Болқондаги конфликтлар бу ёққа кўчади деб таъкидланган эди. Ўшанда катта давлатлар Украина хавфсизлигига кафолат берган эди. Бошида Клинтон турган, Россия, Хитой ҳам хўп деган, Франция ва Англия ҳам буни қўллаган.
Украина хавфсизлиги масаласи – Американинг ҳуқуқий мажбурияти эди. Эндиликда, маънавий мажбуриятлари ҳам бор. Чунки Украина Ғарбдаги клубларга – масалан Европа Иттифоқи, НАТО кабиларга қўшилиш учун демократия томон қадам ташлади. 2008 йилда Жорж Буш Украина ва Грузиянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳаракатларини бошлаб берган.
Шуҳрат Расул: Ҳозир Будапешт меморандуми ҳақида гаплашяпмиз. Ўшанда АҚШ 100 фоиз Украина тарафида турган. Энди Россия агрессиясига қарши курашда Украинани қўллаб-қувватлаш – АҚШнинг бурчи. Нафақат АҚШнинг, худди шундай Франциянинг ҳам, Британиянинг ҳам ва ҳаттоки Хитойнинг ҳам бурчи эди, чунки улар ҳаммаси масъул бўлишган.
Қозоғистонга ҳам худди шундай меморандум билан хавфсизлик кафолати берилган. Шу кафолатни берган давлатларнинг ҳаммаси, керак бўлса, қўшин билан кириши керак эди. Америка, мана Байден даврида қурол-яроғ ва гуманитар ёрдам билан қўллади, Трамп эса шу келишувни бажаришдан бош тортяпти. Хитой эса умуман нейтрал позицияга ўтиб олди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:00 / 28.05.2025