Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Forbes: Россиядаги муҳим инфратузилма объектларининг 95 фоизи ҳали ҳам чет эл дастурий таъминотидан фойдаланмоқда
Экспертларнинг айтишича, бу хавфсизлик нуқтаи назаридан «жиддий муаммоларни юзага келтиради» ва технологик суверенитетнинг қўлдан бой берилишига олиб келади.
Россиядаги муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг катта қисми (95 фоиз) иш фаолиятини назорат қилишда ҳали ҳам чет эл дастурий таъминотидан фойдаланади, деб ёзмоқда Forbes.
Муҳим ахборот инфратузилма объектлари қаторига банклар, телеком-компаниялар, тиббиёт муассасалари, давлат ташкилотлари киради. Тадқиқот давомида «Монк Дижитал Лаб» мутахассислари муҳим IT-инфратузилма операторлари вакиллари билан 152 та интервю ўтказган.
Тадқиқот маълумотларига кўра, объектларнинг тахминан 40 фоизи ғарб тижорий платформаларидан, хусусан, IBM Netcool, Splunk, Micro Focus Ops Bridge, Microsoft Scom ва бошқалардан фойдаланади. Объектларнинг 80 фоизга яқини ўз тармоғининг камида битта тармоғида хорижий open source (очиқ кодли) ечимни қўллаб келмоқда.
Экспертларнинг таъкидлашича, ушбу дастурларнинг Россияда яратилган муқобилларидан кўпинча ҳисобот учун ёки тест режимида фойдаланилади (объектларнинг 30-40 фоизи). Тадқиқот натижалари объектларнинг қарийб 55 фоизи Россия ечимларини харид қилгани, аммо «улардан доим ҳам фойдаланмаслигини» кўрсатган. Муҳим ахборот инфратузилма объектларнинг фақат 10-20 фоизи тўлиқ Россия ечими асосида ишлайди.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, муҳим инфратузилма объектларида чет эл дастурий таъминотларидан фойдаланиш қонунчилик билан тақиқланган. Бундан ташқари, экспертларнинг айтишича, бу хавфсизлик нуқтаи назаридан «жиддий муаммоларни юзага келтиради» ва технологик суверенитетнинг қўлдан бой берилишига олиб келади — санкциялар кучайтирилса, улар ўчириб қўйилиши мумкин.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025