Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон Тошкентда сунъий интеллект бўйича биринчи маълумот марказини қуради
Ҳиндистоннинг Larsen & Toubro (L&T) компанияси Ўзбекистонда сунъий интеллектни қўллаб-қувватловчи ва қуввати 10 мегаваттга тенг бўлган биринчи барқарор маълумотларни қайта ишлаш марказини қуриш лойиҳасини амалга оширади.
Тошкент шаҳрида ҳаётга татбиқ этиладиган лойиҳа янги авлод сунъий интеллект иловаларини қўллаб-қувватлаш, атроф-муҳитга таъсирни минималлаштириш ва энергия самарадорлигини ошириш мақсадида илғор имкониятлар билан жиҳозланган замонавий объектни лойиҳалаш, технологиялар харид қилиш ва қурилиш ишларини бажаришни ўз ичига олади.
Larsen & Toubro муҳандислик компанияси томонидан тарқатилган хабарда мазкур лойиҳа "муҳим" буюртма деб аталган.
Маълумотлар маркази илғор хавфсизлик технологияларидан фойдаланган ҳолда конфиденциал маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам тизимлар билан жиҳозланади, дейилади компания баёнотида.
Лойиҳа минтақадаги маълумотлар марказлари инфратузилмаси учун янги стандартларни жорий қилади, илғор технологияларни барқарорликка бўлган қатъий интилиш билан уйғунлаштиради.
Мавзуга оид
23:35 / 27.05.2025
Янги сунъий интеллект модели ёлғон гапириш ва одамларни шантаж қилишни ўрганиб олди
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
19:21 / 27.05.2025
Маълумотлар хавфсизлиги, муаллифлик ҳуқуқи ва қонун лойиҳаси – Ўзбекистонда сунъий интеллект
11:37 / 26.05.2025