Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сифатли навларни яратиш тажрибасини ўрганиш бўйича Италия билан ҳамкорлик қилинади
Президент Шавкат Мирзиёев 3 март куни қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга оид тақдимот билан танишди.
Унда таъкидланишича, Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманидаги Агрохизматлар марказида Хитой тажрибаси асосида уруғчилик ва кўчатчиликни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун 200 миллион доллар сармоя киритилиб, пахта, буғдой, шоли, макка, узум ва мева навлари кўпайтирилади. Уруғ олишдан бошлаб, уни замонавий техника ва дронлар ёрдамида экиш, дорилаш, йиғиш ва қайта ишлаш бўйича намунавий ҳудуд ташкил қилинади.
Сифатли навларни яратиш тажрибасини ўрганиш мақсадида Италиядаги Болоня, Тушиа, Феррара, Пиза олийгоҳларига бу йил 200 нафар ёшни юбориш кўзда тутилган. Шунингдек, Тушиа университетида йилига 30 нафар озиқ-овқат технологини грант асосида ўқитиш, Ўзбекистонда кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш таклифини билдирган.
Таъкидланишича, дунё тажрибасини ўрганишда ўқиш-ишлаш дастурлари ҳам қўл келади. Масалан, Самарқанд аграр институти, Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ўтган йили бир гуруҳ талабани Германия ва Англияга юборган. Тошкент давлат аграр ҳамда Халқаро қишлоқ хўжалиги университетлари, Фарғона озиқ-овқат институтида талабаларни Японияга юбориш учун япон тили марказлари ташкил этилмоқда.
Тақдимотда режалар қўллаб-қувватланиб, бундай ҳамкорликни Венгрия, Нидерландия, Канада, Австралия, Жанубий Корея каби агросаноат ривожланган давлатлар билан ҳам кенгайтириш зарурлиги таъкидланди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳудудларда инновацион лойиҳаларни кўпайтириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
12:30 / 27.05.2025