Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон: Париж иттифоқчиларини ядро қуроли билан ҳимоя қилиш имконини кўриб чиқади
Россиянинг Украинадаги уруши «глобал можаро»га айланиб кетди ва Европа хавфсизлигига таҳдид сола бошлади, деди Франция президенти халққа мурожаатида. Париж Европа иттифоқчиларини ядро қуроли билан ҳимоя қилиш имконини кўриб чиқади.
Франция президенти Эммануэл Maкрoн Украинада кенг кўламли уруш олиб бораётган Россия бутун Европа учун таҳдидга айланганини айтди. 5 март, чоршанба куни телевидение орқали халққа мурожаатида у Россия Шимолий Корея аскарлари ва Эрон ҳарбий техникасидан фойдаланган ҳолда Украинадаги урушни «глобал можаро»га айлантирганини таъкидлади. Бундан ташқари, Maкрoннинг сўзларига кўра, Россия ўзининг ҳарбий салоҳиятини фаол оширмоқда. «Россия Украинада тўхтаб қолишига ким ишонади? Россия аллақачон Франция ва Европа учун таҳдидга айланган», — деди Франция президенти.
Maкрoн Америка Қўшма Штатлари «биз томонда қолишига» ишонишни исташини, аммо Европа бунинг аксига тайёр бўлиши кераклигини таъкидлади. Франция раҳбари Доналд Трамп президентлик лавозимини эгаллаганидан кейин Россия ва АҚШ ўртасидаги яқинлашувни «янги давр» деб атади.
Maкрoн: Франция ядровий соябон остига иттифоқчиларини олишга тайёр
Франция Европа иттифоқчиларини ядро қуроли билан ҳимоя қилишни кўриб чиқади, деди Maкрoн. У, шунингдек, Европада ядровий тўсиқ бўйича «стратегик мунозара» ўтказишга чақириб, Германия канцлери Фридрих Мерцнинг Берлин, Лондон ва Париж ўртасида Европа қитъасидаги ядровий хавфсизлик бўйича музокаралар учун «тарихий чақируви»ни эслатиб ўтди. Эммануэл Maкрoн Франция ядро қуролини қўллаш бўйича ҳар қандай қарор республика президенти ихтиёрида қолишини қўшимча қилди.
Франция ва Буюк Британия Европадаги ягона икки ядровий давлатдир, деб хабар бермоқда Reuters.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025