Ўзбекистон | 17:44 / 06.03.2025
1930
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳри ҳокимлиги бир хонадонга 3 қопдан чиқинди лимити қўйилгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Тошкент шаҳри ҳокимлиги «Бир хонадонга 3 қопдан чиқинди лимити қўйилибди» мазмунида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асосиз эканини маълум қилди.

«Бугунги кунда Тошкент шаҳрида маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб кетиш бўйича ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар одатдагидек давом этмоқда», — дейилади хабарда.

Ҳокимлик аҳолидан текширилмаган маълумотларга ишонмасликни, фактчекингдан фойдаланишни сўраган. Бунинг учун ишончли ва расмий ахборот манбалари етарли эканини эслатиб ўтган.

Ушбу хизматлар юзасидан саволлар ёки фикрлар бўлса қуйидаги рақамларга 71- 247−02−11, 71- 247−79−21 ёки @maxsustrans_support Telegram гуруҳига мурожаат қилиш мумкин.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид