Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Канада товарларига божлар жорий этилганидан кейин Трюдо билан қўнғироқлашди
Канада бош вазири ва АҚШ президенти ўртасидаги телефон мулоқоти 50 дақиқа давом этган. Суҳбат давомида Жастин Трюдо чегара орқали фентанилнинг ўтиши билан боғлиқ вазият яхшиланганини билдирган.
АҚШ президенти Доналд Трамп ва Канада бош вазири Жастин Трюдо импорт божлари жорий этилганининг эртаси куни телефон орқали 50 дақиқа мулоқот қилди. Бош вазир офиси суҳбатни «конструктив» деб атади. CNN’га кўра томонлар «савдо муросаси» тафсилотларини келишиб олган.
Америка президентининг маълум қилишича, музокаралар «қайсидир даражада дўстона» ўтган. «Мен унга кўплаб одамлар Канада ва Мексика чегаралари орқали ўтаётган фентанилдан ўлганини ва ҳеч нарса мени бу тўхтатилганига ишонтира олмаганини айтдим. У вазият яхшиланганини билдирди, аммо мен шундай дедим: «Бу етарли эмас», — деб ёзади Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғига.
4 март куни АҚШнинг Канада товарлари импортига 25 фоизли божлари кучга кирди. Бунга жавобан Оттава Америка товарларига ҳам шу каби божларни жорий этди. Шундан сўнг Доналд Трамп Канада маҳсулотлари учун божларни икки баробарга оширишни ваъда қилди, Жастин Трюдо эса Америка президентини савдо урушини бошлашда айблади.
Кейинроқ АҚШ савдо вазири Говард Латник божла масаласида Канада билан келишувга эришиш мумкинлигини маълум қилди. Хусусан, ушбу чоралар юмшатилиши мумкин (масалан, автомобил саноати маҳсулотларига нисбатан). CNN маълумотларига кўра, Канада чегара хавфсизлигини кучайтириши керак бўлади.
Шунингдек, Мексика товарларига нисбатан ҳам 25 фоизли, Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга эса 10 фоизли бож жорий этилган. Трамп ўзининг мазкур қарорини «Мексика, Канада ва Хитойни ноқонуний иммиграция ҳамда заҳарли фентанил ва бошқа гиёҳванд моддаларнинг АҚШга кириб келишини тўхтатиш борасидаги ваъдасини бажаришга мажбурлаш» дея изоҳлаган.
Америка божлари кучга кирганидан кейин Хитой ҳам бунга жавоб чоралари қўлланишини эълон қилди. Мексика президенти Клудия Шейнбаум АҚШга жавоб қайтаришга ваъда бериб, кўриладиган чоралар бўйича 9 март куни батафсил чиқиш қилишини айтди.
Мавзуга оид
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025