Ўзбекистон | 15:05 / 07.03.2025
1508
2 дақиқада ўқилади

Бизнес учун статистика ҳисоботлари ҳажми камаяди

Президентнинг "Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони ва "Миллий статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

2025 йил якуни бўйича ҳисобот давридан бошлаб қуйидагилар назарда тутилади:

  • ходимлар сони йиллик ўртача 5 кишидан кам бўлган ва (ёки) йиллик тушуми БҲМнинг 2 000 баробаригача бўлган микрофирма ва кичик корхоналар учун йиллик статистика ҳисоботини топшириш мажбуриятини бекор қилиб, ҳар уч йилда бир маротаба статистик ҳисобот топширилишини белгилаш (бундан давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар, дастурларга киритилган ва акциз солиғи тўловчи субъектлар мустасно);
  • Миллий статистика қўмитаси томонидан мазкур микрофирма ва кичик корхоналар фаолияти бўйича маълумотларни Солиқ қўмитасининг ахборот тизимидан олиб, статистик кўрсаткичларни шакллантириш;
  • етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича статистик кўрсаткичларини шакллантиришда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Кадастр агентлиги ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва маъмурий маълумотларидан фойдаланиш.

2026 йил 1 январдан бошлаб статистика органларида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда қуйидаги интерактив хизмат турлари жорий этилиши режалаштирилмоқда:

  • ҳисоботларни топширишда корхона ва ташкилотларга маслаҳат берувчи "Маслаҳатчи" интерактив хизмати;
  • фойдаланувчиларга статистика маълумотларини тез излаб топишга кўмаклашувчи "Таҳлилчи" консультатив хизмати;
  • статистик кузатувларни телефон ёрдамида ўтказиш имконини берувчи "Call-марказ" фаолияти.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти