Жаҳон | 23:28 / 08.03.2025
3697
2 дақиқада ўқилади

Германияда Мерц ва Шолц партиялари коалиция тузиш бўйича келишувга эришди

Коалиция 2025 йилнинг 20 апрелига қадар тузилиши режалаштирилган.

Фридрих Мерц Фото: REUTERS/Lisi Niesner

Германиядаги сайловларда ғолиб чиққан Фридрих Мерцнинг Христиан Демократик Иттифоқи (SDU) ва Олаф Шолцнинг Германия Социал-демократик партияси (SPD) коалицион ҳукумат тузиш масаласини муҳокама қилди. Музокаралар давомида улар ноқонуний миграцияга қарши курашни кучайтириш, саноатни қўллаб-қувватлаш ва мамлакат иқтисодиётини рағбатлантиришга ваъда беришди, деб ёзди Reuters.

Таъкидланишича, Германиянинг бўлажак канцлери Фридрих Мерц 2025 йил 20 апрелда коалиция тузишни режалаштирмоқда. Унинг сўзларига кўра, Европа ўзини «душман Россиядан» ҳимоя қилиши учун «ярим тунгача беш дақиқа» қолган ва Доналд Трамп бошқарувидаги Қўшма Штатлар энди ишончли иттифоқчи ҳисобланмайди.

Иккала томон ҳам Европанинг энг йирик иқтисодиётида ўсишни қайта бошлаш ва ҳарбий харажатларни ошириш учун Германиянинг қарз олиш чегараларини юмшатишни парламент орқали илгари суришга умид қилмоқда.

Reuters агентлигининг таъкидлашича, Германия учун коалиция ҳукумати норма ҳисобланади: чунки, ҳукумат икки босқичда тузилади, биринчидан томонлар дастлабки музокараларни ўтказади, кейин эса расмий коалиция музокараларига киришади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти