Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФХХ украиналикларнинг Россияга киришини 50 йилгача тақиқлашни бошлади
ФХХ базаси Беларус ИИВники билан синхронлашгани боис украинлар ушбу мамлакат ҳудудига ўтишда ҳам муаммоларга дуч келмоқда.
Россияга киришга уринаётган Украина фуқароларига оммавий равишда рад жавоби берилмоқда, деб ёзади The Moscow Times.
«Отказники Шереметево» чати иштирокчиларининг ёзишича, охирги бир неча ойда ўндан ортиқ одамга Россия ҳудудига кириш рухсати берилмаган.
Анна исмли тармоқ фойдаланувчисининг маълум қилишича, у Россияга бормоқчи бўлган, бироқ аёлнинг мамлакат ҳудудига киришига 20 йил тақиқ қўйилган. Александр ва Виталий исмли фойдаланувчиларнинг ёзишича, уларнинг РФга кириши 50 йилга тақиқланган. Кирилл исмли чат фойдаланувчиси эса ўтган ҳафта Россияга киритилмагани, чегарада бунинг сабаби ҳам айтилмагани ва унга ярим йилдан кейин келиш тавсия қилинганини ёзган.
Россияга кириш тақиқланган шахслар бу ҳақида дарҳол хабар топмаяпти ва уларнинг паспортига ҳеч қандай белги ҳам қолдирилмаяпти. Тақиқ тўғрисидаги маълумотни фақат бир неча ойдан кейин Беларус ИИВ ёки Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) сўрови орқали аниқлаш мумкин бўлмоқда. Роман Степанов исмли виза эксперти украиналиклар чегарада муаммога дуч келаётганини тасдиқлади ва уларга асосан 50 йилга тақиқ қўйилаётганини маълум қилди. Степановнинг сўзларига кўра, Беларус ИИВ маълумотлар базаси ФХХ базасига мос келади ва улар синхронлашган. Унинг айтишича, шу боис украинлар нафақат Россияга, балки Беларусга киришда ҳам муаммога дуч келмоқда.
Россия ҳукумати 2023 йил ўрталарида Украина фуқароларининг учинчи давлат орқали мамлакат ҳудудига киришини кескин чеклаб қўйган. Энди улар Россия чегарасини фақат «Шереметево» аэропорти, Псков областининг Латвия билан чегарасида жойлашган «Лудонка» назорат-ўтказиш пункти орқали автомобилда кесиб ўтиши мумкин. Ушбу вақтинчалик чора «юзага келган геосиёсий шароитда» россияликларнинг «хавфсизлигини таъминлашга» йўналтирилган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025