Тошкентдаги савдо мажмуаларининг бирида ёнғин содир бўлди
Матбуотчилар кўчасида жойлашган савдо мажмуасида ёнғин қайд этилган. Ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 01:24 да етиб бориб, ёнғин соат 01:35 да ўчирилган.

Фото: ФВБ
10 март куни соат 01:20 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Матбуотчилар кўчасида жойлашган савдо мажмуаларининг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 01:24 да етиб бориб, ёнғин соат 01:35 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.
"Ҳурматли фуқаролар, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси сизлардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраб қолади", дейилади пойтахт ФВБ хабарида.
Мавзуга оид

23:20 / 11.03.2025
Ангрен шаҳрида юк машинаси ёниб кетди

23:03 / 11.03.2025
Ню-Йоркдаги ўрмон ёнғинлари нима сабабдан келиб чиққани маълум бўлди

05:29 / 11.03.2025
Қашқадарёдаги заправкада иккита цистерна ёниб кетди. Жароҳат олганлар бор

21:23 / 09.03.2025