Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида саноат кооперацияси маркази ташкил этилади
Объектнинг умумий майдони 100 гектарни ташкил этади, шундан 50 гектар Қозоғистон, 50 гектар Ўзбекистон қисмидир. Муайян ҳудудга минтақавий саноат зонаси мақоми берилади.
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида саноат кооперацияси маркази барпо этилади.
"Казинформ" халқаро ахборот агентлиги маълумотига кўра, Қозоғистон парламенти мажлиси депутатлари "Қозоғистон ҳукумати ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида "Марказий Осиё" саноат кооперацияси халқаро маркази фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида"ги қонун лойиҳасини маъқуллади.
Қозоғистон савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев таъкидига кўра, келишув Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 20-йиғилиши қарорини амалга оширади.
Марказ "Атамекен" (Қозоғистон) ва "Гулистон" (Ўзбекистон) назорат-ўтказиш пунктлари яқинида жойлашган бўлиб, ишлаб чиқариш майдонлари, омборлар, шунингдек, транспорт инфратузилмасини ўз ичига олади. Бу юк ташишни тезлаштиради, логистика харажатларини камайтиради, етказиб бериш занжири иштирокчилари сонини камайтиради, истеъмолчилар учун маҳсулотнинг якуний таннархини пасайтиради, етказиб бериш тезлигини оширади ва "Шимол-Жануб" йўлаги доирасида ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантиради.
Объектнинг умумий майдони 100 гектарни ташкил этади, шундан 50 гектар Қозоғистон, 50 гектар Ўзбекистон қисмидир. Муайян ҳудудга минтақавий саноат зонаси мақоми берилади.
"Казинформ" манбасида таъкидланишича, марказ инфратузилмаси бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан барпо этилади.
Мавзуга оид
11:38 / 26.05.2025
Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил қилинади
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025