АҚШ Украина билан ҳудудий ён бериш масаласини ҳам муҳокама қилгани маълум бўлди
Давлат котиби Марко Рубио Жиддадаги учрашувда ҳудудий ён бериш масаласи муҳокама қилинганини айтди. Шунингдек, у россияликларни «барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга» чақирди.

Фото: UPI/REX/Shutterstock
АҚШ давлат котиби Марко Рубио Қўшма Штатлар ва Украина Жиддадаги учрашувда «музокаралар жараёни қандай бўлиши»ни муҳокама қилгани, шунингдек, «ҳудудий ён беришлар тўғрисида суҳбат» олиб борилганини маълум қилди.
Давлат котибининг таъкидлашича, АҚШ 12 март куни «россияликлар билан алоқа ўрнатади». Унинг сўзларига кўра, АҚШ Россиядан ижобий жавоб олишга умид билдирмоқда ва «россияликларни барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақиради».
«Ушбу можаронинг ҳарбий ечими мавжуд эмас», — дейди Рубио.
АҚШ ва Украина 11 март куни Саудия Арабистонида музокаралар олиб борди. Унинг якунида Киев Вашингтоннинг ўт очишни 30 кунга тўхтатиш режимини жорий этиш таклифига рози бўлди. Reuters манбаларининг маълумотларига кўра, Кремл вақтинчалик сулҳга рози бўлмаслиги мумкин. РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Россия Америка—Украина музокаралари якуни бўйича берилган баёнотни «диққат билан ўрганмоқда».
Аввалроқ Ғарб махсус хизматлари вакилларининг Bloomberg агентлигига Владимир Путин Россия—Украина урушини ҳал этишга бағишланган музокараларда ён бермоқчи эмаслиги ҳақида маълум қилганди. Манбаларнинг сўзларига кўра, Путин босиб олинган ҳудудлар, Европа тинчликпарвар кучларининг жойлаштирилиши ва Украина нейтралитети масалаларида муросага боришга тайёр эмас.
Мавзуга оид

22:24
Кремль Путин ва Трамп учрашуви эҳтимолини муҳокама қилмоқда – ОАВ

18:24
Россия 30 кунлик оташкесимга рози бўлмаса, қўшимча санкцияларга дучор бўлиши мумкин

17:27
Европа Иттифоқи АҚШ янги тарифларига жавоб чораларини қўллади

16:24