Ўзбекистон ва Қирғизистон Қозоғистонга 2 млрд куб метрдан ортиқ сув етказиб берди
Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев Қозоғистон сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов билан учрашди.

Фото: Kun.uz
"Казинформ" халқаро ахборот агентлигининг маълум қилишича, томонлар икки мамлакат суғориш тизимларини модернизация қилиш масаласини муҳокама қилиб, вегетация даврига қадар биргаликда таъмирлаш ишларини олиб боришга келишиб олган.
"10 январ ҳолатига кўра, Қирғизистон ва Ўзбекистон томонидан юборилган 2 миллиард куб метрдан ортиқ сув Чордара сув омборига келиб тушган. Ўз навбатида, бу сув Шимолий Орол ва Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятидаги кўлларига тушган", – деб ёзган агентлик.
Қайд этилишича, Қозоғистон делегацияси вакиллари Ўзбекистон томонига мазкур мамлакат давлат органлари билан келишилган сув тақсимоти тўғрисидаги битим лойиҳасини топширган.
Мавзуга оид

17:19
Қўшниларимиз қийналса, бир четда қараб турмаймиз - Тўқаев

16:51
Транспорт вазирлиги Қозоғистон орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчиларни огоҳлантирди

20:57 / 09.04.2025
Қозоғистон олти ойга тухум импортини чеклади

16:31 / 08.04.2025