Жаҳон | 12:30
5733
2 дақиқада ўқилади

Саакашвилига 9 йил қамоқ жазоси берилди

У бюджет маблағларини ўзлаштиришда айбланган. Сиёсатчи 2021 йилдан буён банкир Сандро Гиргвлианининг қотилларини афв этиш ва депутат Валери Гелашвилини калтаклаш иши бўйича олти йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда. Янги ҳукм унинг қамоқ жазосини уч йилга узайтирди.

Тбилиси суди Гуржистоннинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини тўққиз йилга озодликдан маҳрум қилди. Саакшвили бюджет маблағларини катта миқдорда талон-торож қилишда айбдор деб топилди. Ишни Тбилиси шаҳар суди кўриб чиқди.

Саакашвилидан ташқари, «пиджаклар иши» деб номланувчи иш бўйича айбланувчи сифатида Махсус қўриқлаш хизмати собиқ бошлиғи Теймураз Жанашия ҳам иштирок этган. Судланувчилар 2009-2012 йилларда тўққиз миллион лари миқдоридаги бюджет маблағларини ўзлаштиришда (автомобиллар ижараси, меҳмонхона, кийим, косметик хизматлар кабиларга) айбланган. Суд Жанашияни мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбдор деб топди ва 300 минг лари миқдорида жаримага тортди.

Саакашвили ва Жанашия илгари ҳам бир неча бор айбловларни рад этиб, жараён сиёсий характерга эга эканини таъкидлаган эди.

Саакашвили 2003 йилги Атиргул инқилоби натижасида ҳокимиятга келган ва 2013 йилгача Гуржистонга президентлик қилганди. У чет элда, хусусан Украинада бир муддат яшагандан сўнг 2021 йилда мамлакатга қайтганди. У ўшанда 2007 йилги акцияни тарқатиш чоғида ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш, давлат бюджетини талон-торож этиш ва чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айбланиб ҳибсга олинган. Етти ой ўтгач, у Vivamedi клиникасига текширувлар учун даволанишга юборилган — у ҳали ҳам ўша ерда.

Сиёсатчи 2021 йилдан буён банкир Сандро Гиргвлианининг қотилларини афв этиш ва депутат Валери Гелашвилини калтаклаш иши бўйича олти йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда. Янги ҳукм унинг қамоқ жазосини уч йилга узайтирди, деб хабар бермоқда Mtavari TV.

Мавзуга оид