Ўзбекистон | 00:17
1263
2 дақиқада ўқилади

Жиззахга 30 та замонавий автобус олиб келинди

Жиззах шаҳри учун Хитойдан Zhongtong автобуси келтирилди. Йил якунига қадар яна 60 та автобус олиб келиш режалаштирилган.

Фото: Транспорт вазирлиги

Аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида замонавий Жиззах шаҳри учун 30 та замонавий автобус олиб келинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Хитойда ишлаб чиқарилган 30 дона Zhongtong автобуси вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи “Jizzax orient trans” ХК томонидан олиб келинган.

Ушбу автобуслар Жиззах шаҳридаги учта янги йўналишга брутто шартномаси асосида жойлаштирилиши режалаштирилган.

  • 107-сонли Зилол МФЙ — Нурафшон МФЙ йўналиши;
  • 110-сонли Сўғдиёна МФЙ — Учариқ МФЙ йўналиши;
  • 113-сонли Жиззах АШБ — Товар ХАБ йўналиши.

Таъкидланишича, 2025 йил якунига қадар вилоятга яна 60 та автобус олиб келиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрида Транспорт вазирлиги Самарқанд шаҳрига ноябр ойида режалаштирилган 30 та электробусларнинг 8 таси олиб келингани, йил якунига қадар яна 64 та электробус келтирилишини маълум қилган эди. Жорий йил февралда эса Тошкентга 1000 та Yutong автобуслари олиб келиниши мумкинлиги айтилганди.

Мавзуга оид