Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 08:41 / 13.03.2025
1459
1 дақиқада ўқилади
Қушбеги даҳасидаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди
Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди.
Фото: ФВВ
ФВБ маълум қилишича, 12 март куни соат 17:42 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани, Қушбеги даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 17:48 да етиб бориб, ёнғин соат 17:57 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш