Ўзбекистон | 07:59
3965
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Франциянинг Фахрий легион ордени билан мукофотланди

Ўзбекистон президенти икки мамлакат ҳамкорлигини ривожлантириш, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун ушбу орденга сазовор бўлди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Париж шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Франциянинг олий мукофоти - Фахрий легион ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Юксак мукофотни давлат раҳбарига Франция президенти Эммануэл Макрон тантанали равишда топширди.

Ўзбекистон президенти икки мамлакат ҳамкорлигини ривожлантириш, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун ушбу орденга сазовор бўлди.

Мамлакат етакчиси мукофот учун Франция раҳбарига самимий миннатдорлик билдириб, кейинги йилларда сермаҳсул ҳамкорликда юксак натижаларга эришилгани, икки мамлакат муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилганини мамнуният билан қайд этди.

Фахрий легион ордени 1802 йилда таъсис этилган. Францияда ушбу орден алоҳида хизматларнинг давлат даражасида эътироф этилиши ва шон-шарафнинг энг юқори белгиси ҳисобланади.

Мавзуга оид