Трамп президентлиги даврида 30 мингдан ортиқ мигрант ҳибсга олинди
Президент маъмурияти кўпроқ маҳбусларни жойлаштириш учун қамоқхоналарни кенгайтириш йўлларини қидирмоқда.

Фото: Reuters
Қўшма Штатлардаги хорижликларни қамоқда сақлаш марказлари тўлди, ҳозир у ерда 47,6 минг киши сақланяпти, дея хабар берди Reuters Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) юқори мартабали ходимига таяниб.
Трамп маъмурияти кўпроқ маҳбусларни жойлаштириш учун қамоқхоналарни кенгайтириш йўлларини қидирмоқда, деди у.
ICE Трамп президентликка келганидан бери ноқонуний мигрантларни ҳибсга олиш жараёнини кучайтирди. АҚШ президенти сайлов кампанияси давомида уларни оммавий депортация қилишга ваъда берган эди.
Қайд қилинишича, 20 январдан 10 мартгача 33 мингга яқин киши ҳибсга олинган. ICE маълумотларига кўра, уларнинг 27 фоизи фақат иммиграция қонунларини бузганликда гумон қилинмоқда. Байден маъмурияти даврида ICE ходимлари 2024-молия йилида 114 мингга яқин ноқонуний мигрантни ҳибсга олган.
Декабрь ойида ICE раҳбарлигига номзод сифатида кўрсатилган Том Хоман АҚШ янги маъмуриятига оммавий депортациялар учун ҳибсхоналарда камида 100 минг ўрин кераклигини айтган эди. Трамп лавозимга киришгач, Пентагон Мексика билан чегарада хавфсизликни кучайтириш учун 1500 аскар юборди.
Мавзуга оид

23:00 / 13.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди

22:06 / 13.03.2025
АҚШ ҳарбийлари Хитойга қуроллар ҳақидаги махфий маълумотларни сотгани маълум бўлди

21:18 / 13.03.2025
Путин: Россия Украинада ўт очишни тўхтатишга баъзи шартларда тайёр

17:39 / 13.03.2025