Жаҳон | 20:58 / 14.03.2025
1253
2 дақиқада ўқилади

Британия суди БМТ судясини қуллик меҳнатидан фойдаланишда айбдор деб топди

Судя ноқонуний равишда Угандадан бир аёлни уйига олиб келиб, уни уй ишларини бажаришга мажбурлаган.

Фото: HNP Newsdesk

Оксфорд қироллик суди БМТ судяси Лидия Мугамбени қуллик меҳнатидан фойдаланиш, қўрқитиш ва Буюк Британия иммиграция қонунчилигини бузиш мақсадида фитна уюштиришда айбдор деб топди. Бу ҳақда Британия полицияси хабар берди.

Идора маълумотларига кўра, Мугамбе ноқонуний равишда Угандадан бир аёлни мамлакатга олиб келган ва ўз мавқейидан ва жабрланувчининг ҳуқуқларини билмаслигидан фойдаланиб, уни мажбурий меҳнатга жалб қилган ҳамда қўрқитган.

Собиқ судя ушбу айбловларни рад этган ва аёл ўз хоҳишига кўра ишлаганини билдирган. Мазкур иш бўйича ҳукм 2 май куни чиқарилади. Лидия Мугамбе ҳозирда ҳибсда сақланмоқда. Олдинроқ БМТ бош котиби офиси уни дипломатик дахлсизликдан маҳрум этганди.

Лидия Мугамбе 2013 йилдан бери Уганда Олий суди судяси ҳисобланади, 2023 йилда у БМТнинг Халқаро қолдиқ механизми бўйича жиноий трибунал судяси этиб тайинланган. Ўша йилнинг ўзида Мугамбе Оксфорд университетида юриспруденцияни ўрганган. Федрал ойида эса полицияга Лидия Мугамбе Угандада бир аёлни алдаб олиб келгани, уни уйида ишлаш ва болаларига қарашга мажбурлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Мавзуга оид