Ўзлаштириш кўрсаткичига қараб талабаларга грантларни қайта тақсимлаш тартиби тасдиқланди
Таълим грантини олувчи талабалар рўйхати ҳар йили 25 августга қадар олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Олий таълим ташкилотларида талабаларга грантларни тақдим этиш ва қайта тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, таълим грантига талабгорлардан жорий ўқув йилида ўзлаштириш кўрсаткичи бўйича GPA кўрсаткичи 3,5 ва ундан юқори бўлиши талаб этилади. Ўзлаштириши ушбу кўрсаткичдан паст бўлган талабаларнинг таълим грантини табақалаштирилган тарзда қайта тақсимлашда иштирок этишига рухсат этилмайди ва таълим гранти ўрни вакант қолади.
Таълим грантига талабгорлар учун олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайтида онлайн рўйхатдан ўтиш ва эришган ютуқларини асословчи ҳужжатларни юклаш имконияти яратилади.
Таълим грантига талабгорларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари мутаносиб тарзда 80 балли мезонда баҳоланади, бунда GPA кўрсаткичини «16» сонига кўпайтириш орқали аниқланади.
Таълим грантига талабгорларнинг ижтимоий фаоллик кўрсаткичи 20 балли мезонда баҳоланади, бунда баҳолаш мезонига асосан ҳисобланган натижани «5» сонига бўлиш орқали аниқланади.
Белгиланган таълим гранти ўринлари доирасида танлов чегарасида бир хил натижа кўрсатган талабгорларнинг академик ўзлаштириш кўрсаткичига устуворлик берилади. Агар ўзлаштириш кўрсаткичида ҳам бир хил натижа аниқланган ҳолатда мазкур талабгорлар учун ўзлаштирилган семестрларда ўтилган мутахассислик фанларидан тест синовлари ўтказилади.
Олий таълим ташкилоти кенгашининг қарорига асосан таълим грантини олувчи талабалар рўйхати ҳар йили 25 августга қадар олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил май ойида «Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинганди. Унга кўра, 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат ва магистратурага қабул қилинган талабаларга таълим гранти бир ўқув йили учун ажратилиши белгиланган.
Мавзуга оид

14:12 / 18.02.2025
Ўзбекистонда 13 мингдан ортиқ хорижлик талаба таҳсил олаётгани айтилди

18:07 / 17.02.2025
“Ўзбекистон ёзувли паспортим учун рейсга қўйишмади” – Wizz Air ўзбек талабани бортга чиқармаган

19:45 / 30.01.2025
“Ҳали магистратура, аспирантурада ҳам ўқийман” – 70 ёшида талаба бўлган отахон

19:38 / 25.01.2025