Ўзбекистон | 10:50
1938
1 дақиқада ўқилади

Олтин қуймалар нархи янги рекорд даражага етди

Ўзбекистонда 14 март куни олтин қуймалар нархи рекорд даражада ошди. 

Фото: Марказий банк

Марказий банк маълум қилишича, бир грамм олтин нархи 1 миллион 272 минг 440 сўмни ташкил этди. Бу бир кун аввалги нархдан 1,6 фоизга юқоридир

20 февралда ўрнатилган аввалги рекордга нисбатан қимматбаҳо металл нархи 0,6 фоизга ошган. Икки ярим ой ичида нархлар 12,4 фоизга, йиллик кўламда эса 41,4 фоизга ўсган.

14 март ҳолатига кўра олтин қуймалари нархи қуйидагича бўлди:

  • 5 граммли олтин қуйма — 6 миллион 362 минг сўм;
  • 10 граммли олтин қуйма — 12 миллион 724 минг сўм;
  • 20 граммли олтин қуйма — 25 миллион 449 минг сўм;
  • 50 граммли олтин қуйма — 63 миллион 622 минг сўм;
  • 100 граммли олтин қуйма — 127 миллион 224 минг сўм.

Маълумот учун, 100 граммли олтин қуймалар Ўзбекистонда 2025 йил 17 январдан бошлаб сотувга чиқарилган.

Мавзуга оид