Чирчиқда ушланган шахснинг уйидан қарийб 20 минг дона кучли таъсир қилувчи дори топилди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Чирчиқ шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Чирчиқ шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.П. фуқаро Б.Р.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд 18 турдаги 7 129 дона дори воситаларини 5 050 АҚШ долларига сотган вақтида ушланган.
Тадбир давом эттирилиб, А.П.нинг хонадони кўздан кечирилганда, у ерда турли номдаги 19 974 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланиб, жами 27 103 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

10:46 / 14.03.2025
Айрим дори воситалари давлат рўйхатидан ўтказмасдан қўлланади

14:21 / 13.03.2025
Тошкентда шифобахш ўсимликдан ноёб дори воситаси ишлаб чиқарилиши мумкин

12:27 / 13.03.2025
Венгрия ва Ўзбекистон олимлари янги дори воситасини ишлаб чиқариш устида ишламоқда

16:43 / 12.03.2025