Ўзбекистон | 22:49 / 16.03.2025
5998
1 дақиқада ўқилади

Янгийўлда Gentra симёғочга бориб урилди

Ҳайдовчининг айтишича, у соғлиғи ёмонлашгани боис рул бошқарувини йўқотган ва ЙТҲ содир этган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкент вилояти ИИББ Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Янгийўл туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 14 март куни соат таҳминан 09:00 ларда Янгийўл тумани Амир Темур кўчаси 21-уй қаршисида ҳайдовчи Ф.Ж. Gentra русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида йўл четидаги бетон устунга бориб урилган.

Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у соғлиғи ёмонлашгани туфайли рул боқарувини йўқотиб, ЙТҲ содир этган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳеч кимга зиён етмаган. Транспорт воситаси ва электр энергияси сими ўтган устун шикастланган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор туманида Lacetti машинаси дарахтга бориб урилгани тўғрисида хабар берилганди.

Тайёрлаган:  Фозилбек Юсупов

Мавзуга оид