Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон халқ рассоми Ўрол Тансиқбоевнинг асарлари Олмаотада намойиш этилади
1904—1974 йиллар оралиғида яшаб ижод қилган рассомнинг асарлари “Ўрол Тансиқбоев: ижод сайланмасига назар” номи билан тақдим этилади.
19 мартдан 1 июнгача Олмаота шаҳридаги Абилхон Қастеев номидаги Давлат санъат музейида Ўрол Тансиқбоевнинг сўнгги 40 йил давомидаги илк кенг кўламли кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева маълум қилди.
Кўргазма “Ўрол Тансиқбоев: ижод сайланмасига назар” деб номланади.
Қайд этилишича, экспозицияда Ўзбекистон ва Қозоғистон музейларидан 78 та энг сара асарлар тақдим этилади.
“Кўргазма нафақат буюк рассом хотирасига юксак ҳурмат ифодаси, балки икки қардош мамлакатлар бадиий меросини бирлаштирувчи муҳим маданий воқеага айланади”, — деб таъкидлади Мирзиёева.
1904—1974 йиллар оралиғида яшаб ижод қилган Ўрол Тансиқбоев рассом ва рангтасвир устаси бўлган. Унинг “Кураш”, “Карвон”, “Ўтов”, “Уруш йўлларида”, “Ўзбекистонда баҳор” ва яна ўнлаб машҳур асарлари мавжуд. Тансиқбоев 1944 йилда “Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми” фахрий унвони билан тақдирланган.
Бундан ташқари, рассом — Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати. Вафотидан сўнг у “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
19:02 / 22.05.2025