АҚШ Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олиши мумкин — ОАВ
Шунингдек, Трамп маъмурияти БМТни ҳам шундай йўл тутишга чақирмоқчи.

Фото: Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Semafor нашри ўзининг икки манбасига таяниб хабар берди.
Уларнинг сўзларига кўра, ушбу қадам Украинада жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисидаги бўлажак тинчлик битимининг бир қисми бўлиши мумкин.
Нашр суҳбатдошларининг айтишича, Трамп маъмурияти Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олиш масаласида БМТга мурожаат қилиш имкониятини муҳокама қилмоқда.
Доналд Трамп олдинроқ 18 март куни Россия президенти Владимир Путин билан ўтказиладиган телефон мулоқотида ҳудудий масалаларни муҳокама қилмоқчи эканини таъкидлаганди. 17 март куни Оқ уй АҚШ Украина билан «тинчлик ўрнатилганидан кейин чегара қаердан ўтишини» муҳокама қилаётганини билдирган эди.
Украина президенти Володимир Зеленский феврал ойида Украинанинг ҳар қандай ҳудуди Россия таркиби сифатида ҳуқуқий жиҳатдан тан олиниши Киев учун «қизил чизиқ» эканини айтган эди. Шу билан бирга, у жанговар ҳаракатлар тугаганидан сўнг айрим ҳудудлар де-факто Россия назорати остида қолиши мумкинлигини тан олган.
Мавзуга оид

21:37 / 17.04.2025
Трамп Федерал захира тизими раҳбарини истеъфога чиқаришга чақирди

17:01 / 17.04.2025
Трамп маъмурияти Хитойнинг DeepSeek чатботини АҚШда блоклаш масаласини муҳокама қилмоқда

12:46 / 17.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?

12:00 / 17.04.2025