Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бундестаг мудофаа харажатларини оширишга ёрдам берадиган қонунни маъқуллади
Германия Конституциясида бюджет маблағларини тежаб сарфлашга оид механизм мавжуд. Қонун лойиҳаси билан ушбу механизм энди ислоҳ қилинади.
Бундестаг кўпчилик овоз билан мудофаа ва инфратузилмага миллиардлаб инвестиция ажратилишини назарда тутувчи молиявий пакетни маъқуллади, деб хабар беради Deutsche Welle.
Журналистларнинг тушунтиришича, депутатлар Германия Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган ва ҳукуматни бюджет маблағларини тежамкорлик билан сарфлашга мажбурловчи «қарз тормози» механизмини ислоҳ қилишни маъқуллаган.
Энди ушбу «қарз тормози» мудофаа харажатлари ва федерал ерлар эҳтиёжлари учун юмшатилади. Шунингдек, махсус инфратузилма жамғармаси учун 500 миллиард евро ажратилишига келишиб олинган.
ХДИ/ХСИ ва Германия Социал-демократлар партияси томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасини 513 нафар депутат қўллаб-қувватлаган бўлса, 207 нафар парламентарий унга қарши чиқди. Бетарафлар бўлмаган.
Deutsche Welle’нинг қайд этишича, консерватив блок «Иттифоқ-90»/«яшиллар» партияси томонидан қўллаб-қувватлов олишга муваффақ бўлган. Янги таркибдаги Бундестагда консерваторлар, социал-демократлар ва «яшиллар» эндиликла кўпчилик ўринга эга бўлмайди, шу боис улар тузатишларни эски Бундестаг таркибида қабул қилишга улгуриши муҳим эди.
Қонун лойиҳасини энди Бундесрат — федерал ерлар вакиллик органи тасдиқлаши керак.
ХДИ етакчиси ва Германия канцлерлигига номзод Фридрих Мерц молиявий пакетни «ҳамкорларимиз ва дўстларимизга, шунингдек, эркинлигимизга душман бўлган рақибларга йўлланган аниқ сигнал: биз ўзимизни ҳимоя қила оламиз», деб атади.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025