Мажбурий автосуғурта нархи суғурта товони миқдори билан бирга ошиши мумкин
Сўнгги пайтларда ҳайдовчилар автомобиллар, эҳтиёт қисмлар ва таъмирлаш хизматлари нархлари сезиларли даражада ошганини таъкидламоқдалар. Йўлларда, айниқса йирик шаҳарларда транспорт воситалари сонининг кўпайиши, ўз навбатида, йўл-транспорт ҳодисалари эҳтимолини оширмоқда. Бундай шароитда ЙТҲ юз берганда ишончли молиявий ҳимояга эга бўлиш айниқса муҳим аҳамият касб этади.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Бугунги кунда мажбурий автосуғурта полиси 40 млн сўмгача бўлган зарарни қоплайди. Бироқ, ҳатто тажрибали ҳайдовчи ҳам ЙТҲ учраши хавфидан холи эмаслиги ҳисоби билан, суғурта товони эса жабрланувчининг автомобилини тўлиқ таъмирлаш ёки соғлиғини тиклаш учун етарли бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда, ЙТҲ айбдори суғурта товони ва ҳақиқий зарар ўртасидаги фарқни ўз чўнтагидан тўлашига тўғри келади, бу эса унинг молиявий аҳволига жиддий зарар етказиши мумкин.
Таъкидлаш лозимки, амалдаги мажбурий автосуғурта бўйича товон пули 2019 йилдан бери қайта кўриб чиқилмаган. Ўша даврда белгиланган 40 млн. сўм миқдоридаги товон пули, бугунги кунда ЙТҲнинг молиявий оқибатларини тўлиқ қоплаб бера олмаяпти. Шу муносабат билан, транспорт воситаларига етказилган зарар учун товон пули 14 млн сўмдан 28 млн сўмгача, ҳаёт ва соғлиққа етказилган зарар учун эса 26 млн сўмдан 52 млн сўмгача ошириш масаласи қизғин муҳокама қилинмоқда. Кўпчилик ҳайдовчилар бу таклифни ижобий қабул қилиб, бундай ўзгаришлар ЙТҲ оқибатларини юмшатишга ёрдам беради деб ҳисоблашмоқда.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг статистик маълумотлари ҳам тарифларни қайта кўриб чиқиш зарурлигини тасдиқлайди. Хусусан, фақатгина ўтган йилда мажбурий автосуғурта бўйича тўловлар 43 фоизга ошган, қарийб 5 млн миқдорида берилган полислар бўйича мажбуриятларнинг умумий суммаси 206 трлн сўмга етган. Ушбу маълумотлар жорий товон пули, транспорт эгаларининг ҳозирги кундаги зарарларини қоплай олмаётганини яққол кўрсатмоқда.
Суғурта зарарни тўлиқ қоплаб бермаётганлиги туфайли жабрланган ҳайдовчилар кўпинча қўшимча компенсация олиш учун судларга мурожаат қилишга мажбур бўлмоқдалар, бу эса кўплаб ноқулайликларни келтириб чиқариб, кўп вақт ва куч талаб қилмоқда. Ваҳоланки, товон пули миқдорини қайта кўриб чиқиш суд жараёнлари сонини камайтириш, зарарни қоплаш жараёнини соддалаштириш ва уни тезроқ ҳамда тушунарлироқ қилиш имконини беради.
Мажбурий автосуғурта полисининг мавжудлиги - ҳайдовчининг жамиятга ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига масъулиятли муносабатини англатади. Шу сабабли, суғурта товони миқдори билан бирга унинг нархининг оширилиши нафақат ҳайдовчиларнинг хотиржамлигини таъминлаш, балки жабрланувчиларнинг ортиқча муаммоларсиз ва кечикишларсиз кафолатланган товон пулини олиши йўлида муҳим қадам бўлади.
Мавзуга оид

15:30 / 06.09.2024
Онлайн автосуғурта: Тез, қулай ва ишончли!

16:29 / 29.05.2024
Мажбурий автосуғурта тарифлари қайта кўриб чиқилади

10:00 / 24.05.2018
Ўзбекистонда эндиликда автосуғуртани уйдан чиқмаган ҳолда расмийлаштириш мумкин

18:20 / 28.09.2017