Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Украинага қурол таъминотини тўхтатиш сулҳнинг шарти эканини айтди – ОАВ
Москва Ғарб иттифоқчиларидан Украинага қурол-яроғ етказиб беришнинг бутунлай тўхтатилишига эришмоқчи.
Фото: Getty images
Россия президенти Владимир Путин ўтган ҳафта АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф билан учрашувда Украинага қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатишни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш шарти деб атади, деб ёзди Bloomberg Европа ва Россия манбаларига таяниб. Шу билан бирга, Россия президентининг ушбу талаби фақат ўт очишни тўхтатиш даврига тегишли.
Нашрнинг икки манбасига кўра, Москва Ғарб иттифоқчиларидан Украинага қурол-яроғ етказиб беришни бутунлай тўхтатилишига эришмоқчи, бироқ «минимал мақсад» АҚШ ҳарбий ёрдамини тўхтатиш бўйича музокаралар олиб боришдир.
Россия позициясидан хабардор манбанинг таъкидлашича, Владимир Путин «қурол етказиб беришни вақтинча тўхтатишга» интилмоқда. Украина ҳарбий салоҳиятини чеклашни талаб қиладиган тинчлик келишувига эришилгач, ёрдам яна тикланиши кутилмоқда.
Европанинг юқори мартабали мулозимининг айтишича, «Европа ўт очишни тўхтатиш даврида Украинага қурол етказиб беришни тўхтатишга рози бўлишни истамайди», чунки, бунда Россия ҳарбийларининг қайта қуролланиб олиш эҳтимоли юқори.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025